Янгиликлар 1004
Депутат эккан кўчатлар - янги боғга асос
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси барчани яратувчиликка ундади. Қолаверса, яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова ҳам сайловчилар орасида бу борада тарғибот ишларини олиб бориш баробарида кўчат экишга киришди. “Адолат” СДП Андижон туман кенгаши фаоллари билан кўчат экаётган халқ вакилини кўриб сайловчилар ҳам бу ҳаракатга қўшилдилар. Натижада шу куни 150 тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Қувонарлиси, аҳоли хонадонларидаги иссиқхоналарга ҳам мавсумий гул уруғлари сепилди. Баҳор келиши билан тайёр кўчатлар кўчаларни безайди.
Зумрадой СОЛИЕВА,
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ижрочи котиби
Фикрингизни қолдиринг