Янгиликлар 1546
Депутат фаоллиги муҳим, жараёнлар давом этмоқда
Бугун Самарканд чет тиллар институтида “Сайлов қонунчилиги ва сиёсий партияларда ишларни ташкил қилиш” мавзусида зарур билим ва кўникмаларни эгаллаш буйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Наврўз Ризаев ва Ғайрат Абдиевларнинг маърузалари тингланди.
Унда вилоятимизнинг туман ва шаҳарларидан ташриф буюрган депутатлар билан бир қаторда, Иштихон туман Кенгаши депутатлари ҳам ўз фикр мулоҳазалари билан фаол иштирок этди.
Маърузалар тугагандан сўнг, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва ташкилий назорат гуруҳи мутасаддилари тамонидан ташкил этилган “Миллий қадриятларимизни мустаҳкамлаш ва ўтганлар хотирасини ёд этиш” мақсадида Самарканд шаҳрида жойлашган зиёратгоҳларга саёҳат ҳам ташкил этилди.
Дастлаб, буюк бобокалонимиз “Амир Темур мақбараси”дан бошланган саёҳат давомида тарихчилар томонидан бобокалонимиз хақидаги тарихий воқеалар тингланди.
Сўнгра бутун жаҳонни лол қолдирган "Очиқ осмон остидаги музей” деб тан олинган “Регистон майдони”нинг кишини ўзига тортар оҳанграбоси иштирокчиларга кўтарингки кайфият баҳш этди.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов дафн этилган “Ҳазрати Хизр” масжиди ҳам зиёрат қилиниб, хотиралари, ҳақларига куръон сураларидан тиловат қилинди.
Барча депутатларимиз томонидан олиб борилаётган бугунги кун ислоҳотлари ва шаҳарсозликдаги янги қурулиш ишларига юксак баҳо берилди. Иштирокчилар Регистон майдонидаги Ислом Каримов ҳайкали ёнида эсдалик учун фотосуратга тушишди.
Барчанинг қалбида ажойиб хотиралар, ўтганларни доимо ёд этиш ва тарихда дунёни ҳайратга солган буюк бобокалонларимиз руҳларига ҳамиша ҳурмат ва уларга муносиб авлод бўлиш масъулияти мустаҳкамланди.
Фаол депутатларимиз томонидан тарихий шахслар, буюк бобокалонларимиз хақида илиқ фикрлар айтилди. Мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона ислоҳотларда барчамиз юртимиз равнақи ва буюк келажаги йўлида бирга дадил қадам ташлаймиз, давлатимиз раҳбарига камарбаста бўламиз деб аҳд қилишди.
Фахриддин АБДУРАЗЗАҚОВ,
Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг