Депутат хайрли ишга бош қўшди: қабристонлар ободонлаштирилди

15.03.2022 15:03:51

Баҳор келиши билан  маҳаллаларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш  ишлари жадаллашади.   Айниқса, аҳоли томонидан  зовурлар қазилиб, қабристонлар атрофи  бегона ўтлардан тозаланиб,  тартибга келтирилади.

Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши депутати  Равшан Яқубжонов  ҳам хайрли ишга бош қўшиб, "Яшил макон" умуммиллий  лойиҳаси доирасида яшил майдонларнинг бунёд бўлишига ташаббускор бўлди. “Яшик” МФЙ марказий қабристони ҳудуди ва атрофига 30 туп каштан,  40 туп арча, 20 туп сафора ва 10 тупдан  зиёд ёнғоқ дарахтлари экилди.  Шунингдек Нафосат кўчасида жойлашган қабристонда ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

 Мурожаатга асосан, депутат  тумандаги “Яшик” МФЙда яшовчи "Темир дафтар"га киритилган  Қўшақовлар оиласида бўлиб, яшаш шароити билан танишди.  Хонадонини таъмирлаш зарур эканлиги ва бу ҳомийлар кўмагида амалга оширилиши фуқарога тушунтирилди.

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

 Матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+