Янгиликлар 1181
Депутат халқ муаммоларини ижобий ҳал этишга киришди
“Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Ж.Жўраев ҳамда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Р.Саломовлар томонидан партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида шаҳардаги “Шергирон” МФЙ да яшовчи бир гуруҳ фуқаролар билан учрашув ўтказилди. Фуқаролар томонидан ишчи гуруҳга бир қатор муаммоли мурожаатлар келиб тушди. Жумладан, ўрганишлар жараёнида ушбу маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 915 та хонадон, 1162 та оила, 4480 нафар аҳоли истиқомат қилсада, ҳудудда Мактабгача таълим ташкилоти мавжуд эмас. Ички йўллар жуда ҳам таъмирталаб, сув қувурлари яроқсиз ҳолдалиги, тунги ёритиш чироқларнинг мавжуд эмаслиги каби муаммолар аниқланди. Ундан ташқари фуқаролар ишчи гуруҳга “Шергирон” МФЙда яшовчи спорт турлари билан шуғулланувчи ёшдаги ёшлар ва ўсмирлар учун ҳудудда спорт майдончасининг мавжуд эмаслиги юзасидан ҳам мурожаат қилинди. Депутат ушбу муаммоларни ҳал этиш мақсадида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарди.
Ши билан биргаликда ишчи гуруҳ томонидан шаҳардаги “Шергирон” МФЙ раиси билан “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда ободонлаштириш ишлари бўйича МФЙда амалга оширилаётган ишлар юзасидан суҳбат олиб борилди.
Ишчи гуруҳ “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ўрганиши натижасида аниқланган муаммоларни партиявий воситалар ёрдамида бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаб олдилар.
Рустам САЛОМОВ,
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг