Янгиликлар 1726
Депутат ҳисобидан 10 та эҳтиёжманд оилага озиқ-овқатлар тарқатилди
Рамазон кунлари эҳтиёжманд оилаларга меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир.
Шундай кунларда ҳам Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фаоллари ва маҳаллий Кенгаши депутатлари ташаббус кўрсатиб ўзаро жипслашиб, муҳтожларга меҳр-саховат билан ёрдам кўрсатиб, қадимдан қадрланиб келган олийжаноб фазилатлари, азалий анъаналарини намоён этиб келмоқда.
Яқинда партия Нукус шаҳар Кенгаши раиси Р.Қудияров ва Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати С.Исметовалар Нукус шаҳридаги “Қос-көл” МФЙ ҳудудидаги “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган 10 нафар кам таъминланган эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди. Уларга депутат ўз ҳисобидан 1 миллион сўмдан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, инсондан меҳр-мурувват яхшилик қолади. Муқаддас рамазон ойида бу каби саховат тадбирлари Қорақалпоғистоннинг барча жойларида партия фаоллари ва депутатлари томонидан мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Расул ҚУДИЯРОВ,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Нукус шаҳар Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг