Янгиликлар 1098
Депутат хонқалик 30 нафар фуқарони иш билан таъминлади
Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Улуғбек Курязовнинг Хонқа туманидаги «Ғайрат», «Мустақиллик», «Нуробод» ҳамда «Катта куч» маҳаллаларида яшовчи сайловчилари билан ташкил этилган учрашувларида кўпроқ бандлик масаласи кўтарилган эди.
У.Қурязов сайловчиларини қийнаб келаётган ушбу муаммоларни бартараф этиш учун ўрганиш ишларини олиб борди ва 30 нафар фуқарони Хонқа тумани ҳудудига яқин масофада жойлашган Урганч туманидаги "UZTEX GROUP" МЧЖ ташкилотига ишга жойлаштирди.
Корхона томонидан янги иш бошлаган хонқалик аёлларга ҳам ишга қийинчиликларсиз келиб кетишлари учун бепул транспорт қатнови йўлга қўйилди.
Замон талаблари асосида фаолият олиб бораётган мазкур корхонада яратилган имкониятлардан жуда хурсанд эканини билдирган аёллар янги иш кунини бир олам орзу ниятлар билан бошлаб юборишди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
«Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг