Янгиликлар 428
Депутат хориждаги мигрантлар билан учрашди
Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловлар бўлиб ўтади. Айнан сайлов жараёнларида хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ватандошларимиз ҳам Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларида ўз овозлари билан иштирок этадилар.
Халқ депутатлари Ёзёвон туман кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси депутатлик гуруҳи аъзоси Баҳодир Юсупов ва партия фаоли, “Хонабод” МФЙ ёшлар етакчиси Аcлиддин Мирзаматовлар Россия федерацияси Удмуртия Республикасида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёзёвонлик мигрантлар билан учрашдилар.
Учрашув давомида ватандошларимизнинг иш ва яшаш шароитлари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, мигрантлар билан мулоқот чоғида мамлакатимизда ёшлар ва тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқаролар учун яратилаётган шароитлар, ўрта ва кичик бизнесни йўлга қўйиш, бизнесни ривожлантириш юзасидан юртимизда тадбиркорлар учун берилаётган қатор имтиёзлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтдилар.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда ҳам аҳолининг бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш, кенг имкониятларни ишга солган ҳолда янги иш ўринларини яратиш учун тадбиркорларга қатор имтиёзларни тақдим этди, - дейди депутат Баҳодиржон Юсупов. - Бу имкониятлар ишончимиз комилки, янги иш ўринларини яратишга замин яратади.
“Адолат” СДП ҳар бир инсоннинг ўз оиласи бағрида бахтли, саодатли ҳаёт кечириши йўлида янги ғоя ва ташаббусларни илгари сурган ҳолда партия дастури асосида фаолиятини кенг кўламда олиб бораверади.
Гулчеҳра Аҳмедова
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг