Депутат ҳудудидаги 25 нафар хотин-қизни иш билан таъминлади

18.07.2024 14:07:19

Хабарингиз бор, юртимизда меҳнатсевар, шижоатли ва касб-ҳунарга эга  хотин-қизларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликка ўқитиш, касбий кўникмасини ошириш ва муносиб иш топишига кўмаклашиш янги босқичга кўтарилди.

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг Хотин-қизлар, гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Дилоромхон Меҳмонова ташаббуси билан Дўстлик маҳалласи  ҳудудида 20 турдаги пишириқ ва қандолатчилик маҳсулотлари тайёрланадиган кичик ишлаб чиқариш фабрикаси ташкил этилди.

Фабрикада 20 нафар хотин-қизга қандолатчилик сир-асрорлари ўргатилиб,  сертификатлар тақдим этилди. Аҳамиятлиси, бугун уларнинг барчаси шу ернинг   ўзида меҳнат қиляпти. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талаб ортганлиги  сабабли Исфайрам маҳалласида унинг филиали фаолияти йўлга қўйилди.  Қандолатчилик соҳаси ўқув курсини тамомлаган ўнлаб ёшларга сертификатлар топширилди,  5 нафар хотин-қизлар эса янги иш бошлаган  корхона филиалига ишга қабул қилинди.

–Ўз касбимни  топиб, маҳалладошларимнинг яхши кунларида хизмат қилаётганимдан фахрланаман -дейди корхона ишчиси Маликахон Комилова. - Депутат кўмаги билан қандолатчилик курсида бепул таҳсил олдим.  2 нафар ёш болам борлиги учун уйимдан узоқда ишлай олмайман. Энди бемалол ўз уйимда пишириқлар пишириб, маҳалладаги савдо шохобчаларига сотяпман. Энг муҳими, шу орқали оиламиз  даромадини оширишга ҳисса қўшяпман.

Ҳа, депутатнинг бу хайрли иши Маликахон каби яна 24 нафар хотин-қиз ва уларнинг оиласига   қувонч олиб келди.

Дилобар МИРЗАЕВА

«Адолат» СДП

     Қувасой шаҳар Кенгаши раиси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+