Депутат ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар билан ишламоқда

26.06.2024 11:06:14

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар  Кенгаши депутати Абдурауф Аҳмедов Варахша, Садриддин Айний маҳаллаларидаги ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган аҳоли қатламини манзилли равишда ўрганиб, уларни  моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотларини топширди.

Шунингдек, уларга қўшимча даромад олиши учун томорқаларидан унумли фойдаланиш бўйича меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тавсияларини берди. Уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни кўзлаган ҳолда тумандаги мутасадди ташкилот бошлиқлари билан суҳбатлашди.

– Маҳаллалардаги  ногиронлиги бўлган фуқаролар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, якка-ёлғизлар турмуш шароитларини яқиндан ўрганиб бориш бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан биридир, - деб таъкидлаб ўтди депутат Абдурауф Аҳмедов.

Депутат маҳалламиздаги ногиронлиги ёки сурункали касаллиги бор, боқувчисини йўқотган, моддий-иқтисодий жиҳатдан қийналган  оилалар вакилларига ҳам  ёрдам кўрсатиб келмоқда.

 

Гулнора КЕНЖАЕВА,

 Бухоро шаҳридаги Варахша маҳалласи раиси 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+