Янгиликлар 990
Депутат кекса онахон хонадонида
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова «Адолат» СДПнинг «Саховат - беназир қадрият» лойиҳаси доирасида ўз сайлов ҳудудида яшовчи кексалар хонадонига кириб бориб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Жумладан, фаолимиз Андижон тумани, Раввот МФЙ, Маънавият кўчасида истиқомат қилувчи 83 ёшли Ёрқиной она Иминова оиласида бўлиб, бемор онадан хабар олди ва шифокорлар томонидан шу куни онахон тиббий кўрикдан ўтказилди.
Кекса партиядошимиз билан суҳбат давлатимизнинг бугунги сиёсати, Президентимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга қилган навбатдаги Мурожаатномасига уланди. Халқ вакили Давлатимиз раҳбари томонидан тиббиёт соҳасига алоҳида эътибор қаратилгани, тиббий хизмат сифатининг оширилиши ва бунинг замирида инсон саломатлигига эътибор ётганини таъкидлади.
Ёрқиной Иминова, меҳнат фахрийси:
- Жуда яхши замонда яшаяпмиз. Биз кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрликлардан миннатдормиз. Давлат раҳбарини чиқишларини кўриб хурсанд бўламан. Инсон учун бундан ортиқ бахт борми. Тинчлигимизга, Мустақиллигимизга кўз тегмасин.
Депутатнинг фахрийлар хонадонига ташрифи давом этмоқда.
Зумрадой Солиева,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси.
Фикрингизни қолдиринг