Депутат кўчат экди

07.12.2021 14:12:29

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О. Абдуллаева ҳашар ишларига ўз ҳиссани қўшди. Яшнобод тумани 206-сонли умумтаълим мактабида  ҳамда Бектемир тумани 30-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида мевали дарахтлар ва арча кўчатлари экилиб у ердаги муаммоларни ўрганди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда иқлим ўзгариши билан боғлиқ глабал муаммолар барчани бирдек ташвишлантирмоқда. Қилинаётган бу каби эзгу ва савобли ишлар она табиатни асрашга ундаши билан аҳамиятлидир.

Яшил майдонлар яратиш, ўрмонзорларни кенгайтириш, мавжуд яшиллик дунёсини муҳофаза қилиш фақат мутасадди ташкилотлар эмас, барчамизнинг муҳим вазифамиз бўлмоғи лозим. Шундай экан, кўчат экиб, боғ яратайлик.

Шу сабабдан ҳам, партиянинг тарғибот ишларида барча инсонларни, кекса-ю ёш, фаол ва масъулиятли фуқароларни ушбу умуммиллий лойиҳа атрофида бирлаштиришга, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофи ва ҳовлисига дарахт кўчатларини экишга ундовчи тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда.

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+