Янгиликлар 1504
Депутат кўмаги билан фуқаро иссиқхонали бўлди
Бежизга давлатимиз раҳбари “фуқаробай” ишлаш тизимини татбиқ этмадилар. Чунки ҳар бир фуқаронинг дарди, уни қийнаб келаётган масаласи бор. Мулоқотлар эса мутасадди ташкилотлар, ҳокимият вакиллари шу қатори депутатларни ҳам мазкур муаммога эътиборини қаратиб, ижобий ечим топишга ундайди.
Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгаши депутати Насибахон Эшатова ҳам ўзи сайланган ҳудуд аҳолиси билан доимий мулоқотда. Ҳар бир хонадонга кўмаклашишга ҳаракат қилади. "Арабмозор" МФЙ Зиёлилар кўчаси 12-уйда яшовчи Т.Тешабоевага иссиқхон қуриш учун имтиёзли кредит олишига ёрдам берди. Ҳозирда иссиқхонага турли сабзавотлар экилган.
Мазкур кўчада яшовчи ижтимоий кўмакка мухтож оила Н.Хошимовага эса партиянинг "Саховат – беназир қадрият" лойиҳаси доирасида ҳомийлар жалб этилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таминланди.
Шунингдек, Арабмозор кўчаси 201-уйда яшовчи "Аёллар дафтари"га киритилган М.Мамажоновага муддати ўтган фуқаролик паспортини жаримасиз янгилашда кўмаклашилди ҳамда уй-жойларини таъмирлашда ҳомийлар жалб қилиниб, кўча деворлари қайта тиклаб берилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг