Депутат кўмаги билан фуқаро ногиронлик аравачали бўлди

27.10.2021 17:10:33

Тупроққалъа туман Кенгаши депутати Розахон Ибрагимова ҳам  сайловчилари дарди билан яшаётган  партиядошларимиздан ҳисобланади. Унинг  саъй-ҳаракатлари билан  “Обод” маҳалласида  3 йилдан буён кучайиб бораётган  шўрланиш  муаммосини  бартараф этилганини қайд этиш жоиз.

Моддий ёрдамга муҳтож, касалманд, ногиронлиги бор  оилаларга   саховат кўрсатиш   Р.Ибрагимованинг  кундалик одатига айлангани билан аҳамиятли бўлмоқда.

Мулоқотларнинг бирида О.Машариповнинг ногиронлик аравачасига муҳтожлиги юзасидан Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига Р.Ибрагимованинг  жўнатган депутатлик сўрови қанотлантирилиб, фуқаро  ногиронлик аравачасига эга бўлди.

Олимбой Машарипов, 2-гуруҳ  ногирони:   

-Розахон  Ибрагимовани  депутатликка сайлаб хато қилмаганимиз унинг амалий ишларида кўринмоқда.  Бир неча йилдан буён, ногиронлик аравачасига муҳтожлигимдан қийналиб келмоқда эдим. Бир неча ташкилотларга ёзма ва оғзаки  мурожаатим бесамар қолди.  Депутатимизга ариза билан мурожаат қилган эдим, кўп ўтмай аравачали бўлдим. Доим ҳолимиздан хабар олаётган депутатимиздан миннатдорман.

Бир сўз билан айтганда, Р.Ибрагимовадек фаол депутатларимизнинг ташаббуси  ва саъй-ҳаракатлари  фуқароларнинг яшаш шароитини яхшилашга ҳисса қўшаётгани билан қувонарлидир.

  Замира АБДУЛЛАЕВА, “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби                        

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+