Янгиликлар 1574
Депутат кўмаги билан фуқарога ногиронлик аравачаси берилди
Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутати Илҳомжон Қосимжонов томонидан ўз сайлов округи ҳудудида олиб борилган “фуқаробай” ўрганишлари натижасида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш йўлида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ибратли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, тумандаги “Лойсон” МФЙда яшовчи ногиронлиги бўлган Шахбоз Собирзодага туман қизил ярим ой жамияти билан ҳамкорликда ногиронлик аравачаси топширилди.
Маҳалламиздаги эътибор ва ғамхўрликка муҳтож фуқароларга берилаётган кўмак учун депутатларимиздан миннатдормиз, – дейди МФЙ раиси Тожиали Каримов. – Ижтимоий таъминотга муҳтож оилалар ҳолидан ҳам тез-тез хабар олиб, моддий кўмак бериб келмоқдалар. Албатта бир-биримизга ғамхўрлик қилиш, имкониятимиз даражасида кўмаклашиш ҳам савоблидир.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг