Депутат кўмаги билан ходимлар малакаси оширилди

31.10.2020 18:10:35

Аввал хабар берганимиздек,  Шовот туман Кенгаши депутати, Хурсандбек Исмоилов  энг ёш депутатлардан бўлса-да, самарали ишлари билан  сайловчиларнинг  ишончини қазониб, эл-юрт  ҳурмат-эътиборига тушиб келаётгани тез-тез ижтимоий тармоқлар, сайт ва матбуот саҳифаларидан муносиб ўрин эгалламоқда.

Якинда иш фаолиятини бошлаган  “М -Али –Гроуп” МЧЖ корхонаси раҳбари  Иқболой Дўсчанова,  “темир дафтар” рўйҳатида қайд этилган 9 нафар  янги ишга қабул қилинган ишчи ходимларни малакасини ошириш бўйча ёрдам сўраб,   Шовот туман Кенгаши депутати Хурсандбек Исмоиловга мурожаат  этди. Депутат Х.Исмоилов ушбу масала юзасидан  туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари номига   депутатлик сўрови билан чиқди ва  19 миллион сўмлик субсидия олиб бериб, марожаатчининг эҳтиёжини қоплашга эришди.

Иқболой Дўсчанова,  “М -Али –Гроуп” МЧЖ корхонаси раҳбари: 

–Албатта ҳар бир ташкилотнинг юксалиб бориши  ходимнинг тажрибаси, билими  ва салоҳиятига боғлиқ. Корхонамиз фаолиятини кундан-кунга ривожланиб боришида  депутат Х.Исмоиловнинг  хизматлари беқиёсдир. Депутат кўмаги билан ҳар гал ходимларимизнинг билим ва кўникмалари мустахкамланиб бормоқда.  Жамоамиз номидан  депутатга миннатдорлик билдирамиз.

 

                                                                                                           Замира  АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                       Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                Хоразм вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+