Янгиликлар 1638
Депутат кўмаги билан мурожаатчилар тикув машинали бўлишди
Боғот туман марказидаги "Истиқлол" маданият ва истироҳат боғида "Ёшлар ойлиги" муносабати билан бўш иш ўринлари ҳамда саноат ярмаркаси ташкил қилинди.
Ярмарка давомида ишсизлар иш билан таъминланди, кредит ҳужжатлари расмийлаштирилди.
Боғот туман Кенгаши депутати, "Боғзор" МФЙ раиси Қадамбой Хўжақовнинг саъй-ҳаракати билан ушбу маҳаллада яшовчи "Аёллар дафтари"да турган Садоқат Қурбанова ва Динара Рўзметоваларнинг мурожаатлари қанотлантирилиб, субсидия асосида тикув машинаси берилди.
Садоқат Қурбанова, ярмарка иштирокчиси, мурожаатчи:
–Тикув машиналарнинг нархи баландлигидан сотиб олиш учун имкониятим бўлмаётган эди. Депутат Қ.Хўжақовнинг ёрдами билан субсидия асосида тикув машинасига эга бўлдим. Қувончим чексиз. Эндиликда тадбиркорлигимни ривожлантириб, маҳалламизда ишсиз, ҳунарсиз юрган хотин-қизларни иш билан таъминлашга ҳаракат қиламан. Ташкилотчиларга раҳмат.
Туманимизда ташаббускор депутатларимиз томонидан бу каби самарали ишларни амалга ошириш давом этмоқда.
Саодат МАШАРИПОВА,
партия фаоли
Фикрингизни қолдиринг