Янгиликлар 1385
Депутат кўмаги билан Сўхдаги 30 йиллик муаммо бартараф этилди
Ёғингарчилик мавсуми аҳолига турли ноқулайликларни келтириб чиқаради. Сўх туманида ҳам 30 йилдан буён куз-қиш мавсумида кучли ёғингарчилик йўлларни яроқсиз ҳолга олиб келарди. Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати Мирзоамин Ифтихонов бошчилигида 16-"Хушёр" МФЙ ҳудудида жойлашган мавжуд муаммо бартараф этилди. Носоз сел йўли қирғоқлари мустаҳкамланиб, бетонлаштирилди. Реконструкция ишлари давомида аҳоли ўтадиган йўлларга кўприк қурилди. Бундан ташқари, мазкур МФЙ учун янги бино қурилиши олиб борилмоқда.
Туманнинг яна бир депутати С.Қозиев ҳам ободонлаштириш ишларига бош қўшиб, аҳолининг мушкулини осон қилмоқда.
-11-"Мулғон" МФЙ ҳудудидаги 157 метр масофадаги ичимлик суви қувурлари эскириб, яроқсиз ҳолга келган эди. Совуқ кунларда узоқ масофадан сув ташиш осон эмас. Қувурларни янгиладик. Хонадонларга яна ичимлик суви қайтди. Бундан ўзим ҳам жуда ҳурсанд бўлдим.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг