Янгиликлар 1747
Депутат кўмаги билан тез кунда мурожаатчиларга уй берилади
Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши депутати Сатимбой Раҳмановнинг сайловчилари билан яккама-якка мулоқоти ташкил этилди.
“Нурафшон” МФЙ ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахслар билан бевосита суҳбатлар уюштирилди, қонунлар ижроси ва ислоҳотларнинг амал қилиш даражаси ўрганилиб, фуқаролар билан турли мавзуларда тушунтириш ишлари олиб борилди ва уларни қийнаб келаётган муаммолари ўрганилди.
“Нурафшон” маҳалласи Жалоладдин Мангуберди кўчаси 48-уйда яшовчи “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи, турмушидан ажрашган, ота-онаси қаромоғига келиб қолган фуқаро Саодат Юлдашева ва шу маҳалладаги Ўзбекистон кўчаси 23-уйда яшовчи “Аёллар дафтари”да турувчи, турмушидан ажрашган ота-онаси қарамоғида яшаётган Зебо Варисоваларнинг ҳозирги кунда уй-жойга муҳтожлиги борлиги борасида қилган мурожаатлари юзасидан ўрганишлар олиб борилди.
Ҳақиқатдан ҳам ушбу фуқаролар уй-жойга муҳтож эканлиги аниқланиб, депутатнинг туман ҳокимлигига қилган мурожаати қаноатлантирилди ва туманда курилаётган арзонлаштирилган уй-жойлардан ҳар иккала мурожаатчига ҳам уй бериладиган бўлди.
Сарвар ҚАЗАҚОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хонқа туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг