“Депутат кўмаги билан тикув машинали бўлдим”

27.08.2020 14:08:47

Ўзгаларга кўмак бермоқлик, уларнинг дардига малҳам бўлиш инсонпарварликнинг гўзал намунаси саналади. Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши депутати Б.Эргашов ҳам “Катта Минглар” МФЙнинг Ҳидоят кўчасида яшовчи 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган П.Хазратовнинг ногиронлик аравачасига муҳтожлигини билгач, мушкулини осон қилишни ният қилди.   Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда янги ногиронлик аравачаси билан таъминлашга эришди.

Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгаши депутатлари – Ш.Мирзааҳмедова, А.Шерматовлар ҳам шундай саховатли ишни амалга оширдилар. Туманнинг “Чилгижийда” МФЙда яшовчи, 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган Ш.Каримовага,  “Шўрқишлоқ” МФЙдан О.Аҳмедовага янги ногиронлик аравачалари етказиб берилди.

-Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгаши депутати Ш.Мирзааҳмедова ёрдами билан тикув машинали бўлдим, – дейди «Болтакўл» МФЙда  яшовчи Х.Акромова. –  Қўлимда ҳунарим бор аммо, тикув машинам бўлмаганлиги учун ишсиз эдим. Депутатимиз оилавий шароитим билан танишиб, имтиёзли кредит олишимга кўмак берди. Ҳозирда маҳалламиз аёллари учун турли либослар тикяпман.

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+