Янгиликлар 593
Депутат кўмаги билан янги иш ўринлари ташкил этилди
Ёзёвон тумани Беруний маҳалласида истиқомат қилувчи Ҳавасхон Мамажонова маҳаллада гўзаллик салонини очиш, бу орқали оила бюджетига муносиб улуш қўшишни ният қилган эди. Бироқ, гўзаллик салони учун зарур бўлган замонавий жиҳозлар харид қилишга маблағи етарли эмаслиги уни ўйлантириб қўяди.
Ҳавасхон халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашидаги «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи аъзоси, туман Кенгаши депутати Адҳамжон Нематжоновга бу борада амалий кўмак сўраб мурожаат қилади. Депутатнинг саъй-ҳаракати билан унга тижорат банкидан 16 миллион сўм имтиёзли кредит олишига кўмаклашилди.
Бугунги кунда ёш тадбиркор маҳалла хотин-қизлари учун хизмат кўрсатиш баробарида 4 нафар янги иш ўринларини ташкил қилишга эришди. Ўнлаб қишлоқ ёшлари эса Ҳавасхон Мамажоновадан ҳунар ўрганишлари учун имконият яратилди.
Гулчеҳра Аҳмедова,
"Адолат" СДП Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг