Депутат кўмагида 28 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди

24.10.2022 12:10:40

Халқ депутатлари Косон туман Кенгаши депутати Қаҳрамон Султоновнинг аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги беғараз ёрдами кўпчиликни мамнун этмоқда. Унинг бевосита ташаббуси билан биргина октябрь ойида Косон туманидаги Регзор, Нартибаланд, Гувалак маҳалласида яшовчи кам таъминланган оилаларнинг ишсиз бўлган 28 нафар ёшлари ҳамда уйда ўтирган 36 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

- Биз депутатларнинг халққа нафимиз тегаётганидан бениҳоя хурсандман,-дейди партиядошимиз Қаҳрамон Султонов. - Қолаверса, манфаат бор жойда яқинлашув бўлади. Биз фаоллар халққа қанчалик ёрдам берсак, Президентимиз алоҳида эътироф этганларидек, фуқаролар давлатдан, турмуш тарзидан рози бўлади. Манфаат инсонни инсонга, халқни давлатга яқинлаштирганидек, биз адолатчилар ҳам элнинг манфаатларини ҳимоя қилсак, сафларимиз ўз-ўзидан кенгаяверади.

Ҳамза Ўринов,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Косон

туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+