Янгиликлар 1174
Депутат кўмагида 91 нафар хотин-қиз ишли бўлди
24.01.2022 14:01:38
"Адолат" СДПдан сайланган халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши депутати Иброхимжон Митиллаев “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Айни шу мақсадда халқ вакили Мархамат туманидаги “Қорабоғич”, “Чилон” ва “Рохат” МФЙларда яшовчи аёлларнинг бандлигини ўрганди.
Ўрганиш жараёнида 91 нафар хотин-қиз вақтинча ишсизлиги аниқланди. Депутат кўмагида тумандаги "Замон текстилъ Анд" МЧЖ га 2 млярд. сўм кредит ажратилди. Натижада мазкур корхонада қўшимча иш ўринлари яратилиб, ишсиз хотин-қизлар иш билан таминланди.
Аблиёр Қораев,
“Адолат” СДП Марҳамат туман кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг