Депутат  кўмагида сувсизлик муаммоси бартараф этилди

03.05.2021 19:05:51

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  депутати Мақсуд Қурбонбоевнинг жорий йилнинг 29 апрель куни Хонқа туманидаги  бу галги хизмат сафари  ҳам ҳар қачонгидай самарали кечди.

Депутат М.Қурбонбоев бошчилигидаги партия фаоллари, туман  мутассаддилари ҳамкорликда тумандаги “Катта куч” маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Депутатнинг маҳалла аҳолиси билан учрашувларининг бирида, маҳалла ҳудудидан ўтувчи “Катта жирмиз оёқ ёпи”  тўсилиб қолгани сабаб бир ярим йил аввал маҳалладаги 500 та хонадон боғ-роғлари, уй томорқалари  сувсизликдан қовжираб қолгани тўғрисида   баён этишган эди.      

Депутат зудлик билан  муаммо юзасидан туман ҳокимлиги, туман Молия бўлими ҳамда  туман Ирригация ташкилоти   мутассаддиларини  жалб қилди ва  бир ярим км бўлган масофадаги ёп қазилиб сув муаммоси бартараф этилди.

Сувсизликдан маҳалламиз аҳолиси бир йилдан зиёд  қийналишди, - дейди маҳалла фаоли Умрбек Шерметов. – Боғларимиз, уй таморқаларимиздаги дов-дарахтлар, экинлар қурий бошлаганидан маҳалламиз ўз  кўркини йўқота бошлаган эди.   Сувсизлик  муаммосидан қутқарган депутатимизга маҳалламиз номидан миннатдорлик билдирамиз.

Шундан сўнг,  депутатнинг таклифи  билан “Обод маҳалла давлат дастури”дан жой олган ва айни  пайтда  депутатнинг  саъй-ҳаракатлари билан  ислоҳотлар бошлаб юборилган  “Катта куч” маҳалласидаги қурилиш, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларининг гувоҳи бўлиб, дилимиз яйради.  

Ноқонуний қурилмалар олиб ташланган, электр симёғочлари янгидан ўрнатилган, кўкаламзорлаштириш ишлари авжида.

Шаҳар кўчаларини кўриб жуда ҳавасимиз келар эди, -дейди Рашидбек Қаландаров.– маҳалламизда бошлаб юборилган бунёдкорлик ишларидан  қувончимиз чексиз. Моддий томондан имконияти йўқ оилаларга уйларининг том ва олд қисмларини  таъмирлашда имтиёзли кредитлар ажратилди. Четда турмай,  маҳалладошларимиз билан бир ёқадан бош чиқариб, маҳалламизнинг ободлиги учун бел боғладик.  

Шундан сўнг, депутат М.Қурбонбоевнинг эътиборида бўлиб келаётган,  ушбу маҳаллада жойлашган 21-сон мактабга йўл олдик. Депутатнинг саъй-ҳаракатлари ҳамда назорати  билан  реконструкция қилинган мактабда ҳам ислоҳотлар қизғин паллада.  Мактабда спорт майдончаси барпо этилмоқда, мактаб олдидан ўтувчи йўлнинг 1000 м гача бўлган масофадаги йўл капитал таъмирланган ва мактабга ўтиш йўлаклари чизилган, тезлик  ва болалар белгиси ўрнатилган.

Мактаб жамоаси билан суҳбатлашилганда, бундай шароитларни яратиб беришдаги яқиндан ёрдами учун, депутатимизга миннатдорлик билдиришди.

Жамоанинг   спорт залига 10/10 ҳажмдаги  спорт тўшаги кераклиги тўғрисидаги мурожаати ҳам жойнинг ўзида ечимини топди. Мазкур спорт анжоми жорий йилнинг июнь ойида олиб келиб ўрнатилиши маълум қилинди.

М.Қурбонбоевнинг  жорий йилнинг 30 апрель кунидаги хизмат сафари Тупроққалъада амалга ошди.

Депутат М.Қурбонбоевнинг нафақат ўз сайлов округи балки, мурожаат келиб тушган бошқа ҳудудларда ҳам муаммоларнинг ечимини топиб келаётгани қувонарлидир. Бунинг исботини Тупроққалъа тумани “Обод” маҳалласи ҳудудидаги ўрганишлар натижасидан мисол  келтириш жоиздир.

Тупроққалъа тумани “Обод” маҳалласи аҳолиси 3 йилдан буён маҳалла ҳудудидан ўтувчи заҳкашнинг тўсилиб қолгани боис,  шўрланиш натижасида  уйлар ўмраб, боғ-роғлар, таморқалар шўрланиб, дарахтлар, экинлар  қуриб  қолгани тўғрисида хабар берган эдик.

Ушбу муаммони   бартараф этишга амалий ёрдам сўраб депутатимизга қилган мурожаатимиз   бесамар қолмади.

М.Қурбонбоев  туман мутассадиларни жалб қилган ҳолда, захкаш тўсилган жойдаги муаммоларни ўрганди. Шунингдек, маҳалла аҳолиси билан дилдан суҳбатлашди. Шўрланишдан зарар кўрган жойларни кўздан кечирди ва ҳамроҳлик қилаётган тегишли ташкилот вакилларига зудлик билан муаммони ечимини топиш кераклиги тўғрисидаги тавсияларини берди. 

Захкашни  қазиш ва тозалаш ишлари бошлаб юборилди ва натижаси ҳар кун депутатнинг назоратида бўлиши билдирилди.

Сафаримизни якунлаб изга қайтар эканмиз,  инсонлар дардига малҳам бўлишдек бахтни дилдан туйдик ва    партиядошларимизнинг  бу каби амалга ошираётган хайрли ишларининг негизида инсон бахту-камоли,  гўзал ва мазмунли ҳаёти мужассам эканини бир-бир кўз олдимиздан ўтказдик. 

 

                                                                                                         Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                      Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+