Янгиликлар 1824
Депутат маҳалла аҳолисининг дардини тинглади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулбаҳор Саидғаниева Бағдод туманида сайловчилар билан учрашди. Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган юзма-юз мулоқотларда фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар билан депутатга юзландилар. Туман ҳокими Алибек Турсунов билан биргаликда муаммоларга ечим топилди.
Учрашув давомида туман фуқаролари ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан жойнинг ўзида назоратга олди. Туман халқ таълими бўлимида бўлиб ўтган “Психолог – инсон қалбининг қуёши” тадбирида иштирок этиб, танлов ғолибларини тақдирлади. Шу билан бирга, туманда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Туман марказидаги стадион, 3 қаватли кутубхона келгуси йилда фойдаланишга топширилишидан хабардор бўлди.
Туманнинг “Қўштегирмон-1” МФЙсида ҳам ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли билан учрашув ўтказилди.
-19-сонли умумтаълим мактабимиз 270 ўринга мўлжалланган, – дейди мактаб ўқитувчиси Муқаддамхон Мирзаалиева. – Аммо шароит туфайли бугунги кунда 843 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда. Болаларнинг сифатли таълим олишлари, уларга муносиб шароитни яратиш учун бизга қўшимча ўқув биноси, спорт зал жуда зарур. Илтимос, мактабимиз учун янги қўшимча бино қурилишини давлат дастурига киритилишида амалий ёрдам берсангиз.
Шу билан бирга, учрашув давомида умумтаълим мактабларида ишловчи техник ходимларнинг ойлик маошларини ошириш, электр энергиясининг узлуксизлигини таъминлаш, пенсия таъминоти масалаларда ўз саволлари ва таклифларини бердилар.
“Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг