Янгиликлар 1191
Депутат маҳаллага китоблар совға қилди
Бугунги кун аҳолисини ҳар жабҳадан хабардор этиш, сиёсий билимларини ўстириш, ҳар бирларининг фуқаролик позициясини тўлиқ намоён этишлари учун хизмат қилиш сиёсий партиялар олдида турган муҳим вазифадир.
Шунга кўра, “Адолат” СДП Яккасарой туман Кенгаши томонидан тумандаги “Дилбулоқ” МФЙда партия фаоллари, депутатлар, партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, Яккасарой туман Кенгаши вакиллари, маҳалла фаоллари ва ёшлари иштирокида тадбир ўтказилди.
Тадбирда депутатлар ва партия вакиллари томонидан сиёсий ўқув ўтказилиб, иштирокчиларга партиянинг устувор мақсад ва вазифалари хусусида кенг маълумотлар берилди. Шунингдек, Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгаши депутати Мамарасул Ахматов Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига қарашли талабалар турар жойида бўлиб, талабаларнинг ижтимоий ахволи, шарт-шароитлари билан яқиндан танишди. “Дилбулоқ” маҳалла кутубхонасига бадиий китоблар совға қилди.
Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг