Депутат маҳаллаларда

12.05.2022 11:05:41

“Адолат” СДП Когон туман Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Васила Қодирова томонидан партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида тумандаги “Туни ироқ” ҳамда “Когон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, муаммо ва таклифларини тингладилар.

Фуқароларнинг хонадонларига ташрифи чоғида аҳоли томонидан бир қатор муаммоли масалалар юзасидан ишчи гуруҳга амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинди.

когон2

Жумладан, “Туни ироқ” қишлоғида яшовчи Нодира Сафарова ҳамда “Нишовур” қишлоғида истиқомат қилувчи Робия Ражабовалар иссиқхона яратиш мақсадида кредит олишда ҳуқуқий маслаҳат сўраб мурожаат қилдилар. Фуқароларга кредит олиш масаласида ишчи гуруҳ томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. “Элобод” қишлоғида яшовчи Шаҳноза Ёдгорова тикув цехи очиб, ўз тадбиркорлигини ривожлантириш учун кредит олиш масаласида ҳуқуқий маслаҳат сўраб мурожаат қилди. Ушбу фуқарога ҳам депутат в.Қодирова томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

когон3

“Галажўй” қишлоғида яшовчи Бахтиёр Самиев қишлоқдаги симёғочлар жуда эски эканлигини айтиб, симёғочларни янгисига алмаштириш зарурлиги юзасидан амалий ёрдам сўради. Шу қишлоқда яшовчи Самад Ҳасмидов хонадонида ногирон фарзанди ва келини борлиги сабабли уларни “Ёшлар дафтари”га киритишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. “Арабхона” қишлоғида истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногирони Шабон Зоиров жарроҳлик амалиёти учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Маҳалла фуқаролар йиғинларида аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш учун ишчи гуруҳ томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилди.

Мактуба ҲАМРОЕВА,

“Адолат” СДП Когон туман Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+