Депутат маҳаллий кенгаш депутатларига маҳорат дарси ўтди

24.12.2020 14:12:08

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан партиянинг туман ва шаҳар Кенгаши раислари, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳи раҳбарлари иштирокида 11 ойлик якунларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда айни пайтда вилоятимизда бўлиб сайловчилар билан учрашувлар ўтказаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Полвонов иштирок этди. Шуҳрат Полвонов аҳоли билан ўтказилаётган мулоқотлар чоғида маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия ходимлари ҳам фаол иштирок этаётганлигини эътироф этиб, бу эса ўз навбатида жойларда партия танилувчанлигини ортишига ҳисса қўшаётганини таъкидлаб ўтди.

Шу билан бир қаторда депутат Ш.Полвонов муаммоларнинг ечимини топиш, мурожаатларни қонуний ҳал этиш борасида ўзининг тажрибалари билан ўртоқлашди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+