Депутат мактаблардаги муаммоларни ўрганди

18.12.2020 11:12:56

Асли таълим соҳасининг одами бўлган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Елена Компольщикнинг навбатдаги манзили Самарқанд шаҳридаги 8-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби бўлди.

Мактаб 1952-йилда қурилган бўлиб, 525 ўринга мўлжалланган. 1965-йилда қушимча бино сифатида бошланғич бино қурилган. Ушбу мактабда 2019-йилда инвестиция дастури асосида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилган. Ҳозирги кунда мактабда 755 нафар ўқувчи таҳсил олади. Синфхоналар давлат таълим стандартлари асосида жиҳозланган. Мактабнинг педагог ходимлари билан суҳбат ўтказилганида мактаб ҳудудига аҳоли яшовчи хонадонлар жуда яқин жойлашганлиги ўқувчиларнинг таълим-тарбия жараёнига таъсир кўрсатаётгани, баъзи ноқулайликлар юзага келаётганлиги сабабли мактаб ҳудудини девор билан ўралишида амалий ёрдам зарурлигини маълум қилишди.  

Шундан сўнг ишчи гуруҳ Самарқанд шаҳридаги 64-сонли мактабдаги мавжуд ҳолатни кўздан кечиргани йўл олди. Мактаб 1983 йилда қурилган, 2005 йилда капитал таъмирланган. Мактаб ҳудуди 4,7 гектар, 1556 ўринга мўлжалланган. Жами ўқув хоналари 49 та, 2 навбатда ўқитилади, бугунги кунда 1572 нафар ўқувчи таҳсил олади.

Ўрганиш жараёнида мактабнинг капитал таъмирга муҳтожлиги, мактабда марказлашган канализация тизими йўқлиги, меҳнат дарс машғулот хоналарига дурадгорлик станоклари зарурлиги кўзга ташланди.

Юқорида таъкидлаганимиздек шу соҳанинг вакили бўлган депутат умумтаълим мактабларидаги ушбу муаммолар эътибордан четда қолдирмаслигини, ваколати доирасида ушбу камчиликларни бартараф этиш йўлини излашини маълум қилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+