Депутат мансабдорни нега судга берди?

17.08.2020 13:08:31

 

Сир эмаски, депутатларимизнинг аксарияти ташкилот, муассасаларга юбораётган депутатлик сўровининг жавобсиз қолаётганлигидан нолишади. Бу бор гап. Гарчи ўз ҳудудидаги сайловчиларининг мурожаатига кўра ёки бирор муаммони ҳал қилиш юзасидан қоғоз қоралаган бўлсалар-да, кўпинча ташкилотлар томонидан депутатлик сўровлари ўз вақтида кўриб чиқилмайди.  Бепарволиклари  туфайли иш столининг тортмаларида қолиб кетади.  

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туман бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи Камолиддин Қобиловнинг ҳам бепарволиги “қимматга тушди”.  Жорий йилнинг 27 апрель куни Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгаши депутати Ўткирбек Отабоев "Обод қишлоқ" давлат дастурининг 2019 йилдаги ижроси юзасидан марказга депутатлик сўрови юборган эди. Бир неча ой ўтса ҳамки, жавобдан дарак бўлмагач, депутат ҳам ўз ваколатидан фойдаланиб,  белгиланган мезонларга асосан мансабдорни маъмурий судга берди.

Суд қарорига кўра, К.Қобилов Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 193-моддасида белгиланган ҳуқуқбузарликни (депутатлик фаолиятининг кафолатларини бузиш) содир этган деб топилди ва унга 446 минг сўм жарима жазоси тайинланди.

 Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+