Янгиликлар 594
Депутат мени ҳаётга қайтарди
Ҳа, Жалақудуқ тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи фуқаро Тошхон она Мўминова шундай дейди. У касаллиги сабаб бир неча йилдан буён тўшакда ётарди. Кўчага чиқиш, одамлар билан бирга яшаш онахон учун орзуга айланганди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Мамирова «Саховат беназир қадрият» лойиҳаси доирасида мазкур МФЙда яшовчи сайловчилар билан учрашуви доирасида онахон билан суҳбатлашди. Унинг ҳаётга бўлган интилиши, атрофидаги ўзгаришларга қизиқиши эътиборини тортди.
Депутат аралашуви билан онахоннинг орзуси ушалди. Унга ногиронлар аравачаси совға қилинганда кўзлари қувончдан ёшланди.
Тошхон Мўминова, фахрий онахон:
-Очиғи, кейинги вақтда кунлар қандай ўтаётганини билмасдим. Халқ вакили билан учрашув кўнглимда умид уйғотганди. Энди мен ҳам одамларга қўшилиб яшайман. Маҳалламиз қанчалар обод бўлганини кўриб Ўзбекистонимизга кўз тегмасин, дейман.
Тўйдихон Алибоева,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
ижрочи котиби.
Фикрингизни қолдиринг