Янгиликлар 1368
Депутат муаммолар ечимини топишга киришди
Боғот туманидаги "Навбаҳор" маҳалласида туман Кенгаши депутати Майсара Худайберганова томонидан сайёр қабул ташкил этилди.
Учрашувда маҳалла аҳолиси фаоллари, фахрийлар ҳамда партиянинг туман Кенгаши етакчилари иштирок этди.
Қабулда Ҳаёт кўчаси 4-уйда яшовчи Хадаёр Абулов уйининг кадастр ҳужжати мавжудлиги, хонадонида 3 нафар уйланган ўғли ва турмушдан ажраган қизи 2 нафар фарзанди билан яшаётганини айтиб, яна битта суюлтирилган газ баллони ҳамда кўмирга эҳтиёжи борлигини айтиб мурожаат қилди.
Бунёдкор 37-уйда яшовчи Мадиёр Эшмуратов ўзининг юрак, турмуш ўртоғининг бранхит касалиги билан азият чекиб келаётгани, 2йилдан буён фотиҳа қилинган ўғлини уйлантиришда моддий томонидан қийналаётгани тўғрисида гапириб, амалий ёрдам сўраб мурожаат этди.
Қабулда кўтарилган масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга депутат сўровлари жўнатилди ва назоратга олинди.
Саодат МАШАРИПОВА,
“Адолат” СДП
Боғот туман “Аёллар” қаноти раиси
Фикрингизни қолдиринг