Янгиликлар 1095
Депутат Наманганда учрашув ўтказди
Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси кафедра мудири Неъматилла Муҳаммедов билан Наманган вилоят Косонсой туманидаги 44-сонли мактабда учрашув бўлиб ўтди. Унда Олмазор, Озод, Боғкўча, Баҳористон маҳаллалари ҳудудларида истиқомат қиладигон 350 нафарга яқин фуқаролар билан "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида суҳбат ўтказилди. Тадбирда Н.Муҳамедов томонидан тадбир қатнашувчиларига мавзу доирасида кенг кўламда маънавий озуқа бўладиган фикрлар баён этилди.
Тадбир давомида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусига оид видеоролик тақдим этилди. Тадбир сўнгида эса депутат Н.Муҳамедовга бир қатор таклифлар фуқаролар томонидан айтиб ўтилди.
Жумладан:
Мактаб ўқувчилари томонидан мактаб ҳудудида уяли телефон воситасидан фойдаланишга чек қўйиш каби таклифлар берилди.
Шунингдек, депутат Н.Муҳаммедов иштирокида Наманган вилоят Косонсой туман “Замондош” МФЙ да жойлашган 20-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам шу мавзуда тадбир ўтказилди. Тадбирда шунингдек, туман хокимлиги вакиллари, “Замондош” МФЙ фаоллари, профилактика инспектори, фаол ёшлар иштирок этди.
Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг