Депутат ободонлаштириш ишларига бош бўлди

28.10.2020 20:10:17

Давлатимиз раҳбарининг эътибори остида Фарғона вилоятининг Сўх туманида   жорий йилнинг июнь ойида бошланган ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.Туманнинг «Янгиариқ» маҳалла фуқаролар йиғинига раис этиб сайланган халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати  Амирали Сафаров ҳам имкониятларнинг мақсадли йўналтирилишини  таъминламоқда.  

 – Албатта, мен маҳалла раиси ва туман Кенгаши депутати сифатида маҳалламизни янада обод гўшага айлантириш, халқ турмуш шароитини яхшилаш бўйича Президентимиз томонидан белгилаб берилган ҳар бир вазифа ва топшириқларини бажарилиши ва амалга оширилиши учун сидқидилдан ҳаракат қиламан, – дейди Амирали Сафаров. – Бугун маҳалланинг Замин кўчасига Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарор асосида асфальт ётқизилмоқда. Ободонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилаяпти. Бу каби эътибор ва ғамхўрликлардан маҳалла аҳли жуда ҳурсанд.

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+