Депутат ўрганишлари: туман марказидаги иккита адвокатура аҳолига етарли даражада хизмат кўрсата оладими?

26.02.2022 20:02:25

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулбаҳор Саидғаниева Бағдод туманида йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Туманда йўл-транспорт ҳодисалари, тирбандликнинг олдини олиш, йўл белгиларини ва светофорларни керакли жойларга ўрнатиш, йўлларни кенгайтириш, бозор ҳудудини тартибга солиш, рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари билан суҳбатлашди.

Шунингдек, ҳудудда одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш юзасидан учрашув ўтказилди. Ҳудудда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларига монеликсиз мурожаат қилиш имконияти, фуқароларни қабул қилиш учун яратилган шароитлар, электрон тарзда мурожаат қилиш ва маълумотлар олиш имконияти ўрганилди.

Жиноят ишлари бўйича Бағдод туман суди биносида ахборот технологияларидан фойдаланиш имконияти мавжуд, суд жараёнини онлайн ўтказиш, тегишли идоралар билан интеграция, маълумот алмашиш тўлиқ йўлга қўйилган.

Фуқаролар мобил иловалар орқали sud.uz сайтига кириб, қарорлар билан танишиши, жараённи кузатиши мумкин. Бинода бепул wi-fi хизмати мавжуд.

Бугунги кунда туман марказида иккита адвокатура мавжуд бўлиб, афсуски, аҳолига хизмат кўрсатиш етарли даражада қамраб олинмаган.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+