Янгиликлар 1287
Депутат ўз ҳисобидан ногиронлик аравачаси олиб берди
18.06.2021 12:06:18
Фарғона вилояти Бувайда туманидаги "Қора қум" МФЙ Ойдинкўл қишлоғида яшовчи Бибизуҳра Ҳайдарова ногиронлик аравачасига муҳтож эди. У Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Иқболжон Сотволдиевга мазкур масалада мурожаат қилиб, кўмак сўради.
Депутат онахоннинг мушкулини осон қилиш мақсадида ўз ҳисобидан ногиронлик аравачаси олиб, хонадонига етказиб берди.
Саховатпеша, қалби меҳрга тўла депутатларимиз борлигидан жуда хурсандман, – дейди онахон. – Энди мен ҳам кўчаларда бемалол ҳаракат қила оламан. Иқболжон каби биз кексаларга мададкор бўладиган инсонлар кўпаяверсин.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг