Янгиликлар 535
Депутат ўз сайловчиларининг муаммоларини ҳал этди
Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати Дилоромхон Меҳмонова Қувасой шаҳрининг Шароф Рашидов сайлов округи ҳудудида халқ билан доимо мулоқотда бўлиб, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш борасида бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.
Хусусан, ҳудуддаги «Янги обод» маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган Тошматовлар оиласи хонадонининг таъмирталаб том қисмига ва Халиловлар оиласининг чорва боқиш учун тайёрланган жойининг том қисмига зарур бўлган шифер ва бошқа қурилиш ашёлари олиб берилди.
Бундан ташқари, депутат томонидан ҳудуддаги қабристонларнинг таъмирланаётган бинолари учун ҳам шифер ва қурилиш материалларини ҳомийлик ёрдами сифатида тақдим этилди.
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг