Янгиликлар 572
Депутат саъй-ҳаракати сабаб 5 нафар хотин-қиз ишли бўлди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилшод Ҳамзаев Ғузор туманидаги маҳаллаларда бўлиб, муаммолар ва уларни келтириб чиқарувчи омилларни ҳар бир қишлоқнинг ўзида бартараф этиш чораларини кўраётгани туфайли ҳам такрорий мурожаатларнинг олди олинмоқда.
Депутат Хумдон маҳалласи аҳолиси билан учрашганида, фуқаро Фаррух Эшдавлатов тумандаги тижорат банкларидан кредит ололмай овора бўлаётганидан шикоят қилиб, муаммони бартараф этишда амалий ёрдам беришини сўраган эди. Депутат фуқаро мурожаатини ўрганиб, маҳаллада фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисига зарур кўрсатмалар берган эди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, фуқаро беш миллион сўм кредит олишга эришди.
– Қишлоқда яшаймиз, ҳар бир хонадонда сут ва сут маҳсулотлари сероб,-дейди Фаррух Эшдавлатов.-Уни қайта ишлаш учун зарур ускуналар харид қилишга қийналаётган эдим. Депутатимизнинг беминнат ёрдамлари туфайли кредит олиб, қурут ишлаб чиқаришни йўлга қўйдим. Уйда ўтирган қишлоғимиз хотин-қизларидан 5 нафарини бу ишга жалб этдим. Айни пайтда корхонамда тайёрланаётган ва кўпчилик севиб тановул қиладиган қурутни жонажон Ватанимизнинг барча шаҳарларига савдога чиқаряпман. Бозорларимиз ва савдо расталаримиз тўкинлигига ҳисса қўшаётганимдан мамнунман. Бунинг учун «Адолат» СДП фаолларига ва депутат Дилшод Ҳамзаевга раҳмат айтмоқчиман.
Ҳа, ҳар бир депутат зиммасидаги масъулиятни чуқур англаб, аҳоли манфаати йўлида жон куйдирса, изланса сайловчининг ҳам унга бўлган ишончи ортиб бораверади.
«Адолат» СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг