Янгиликлар 1543
Депутат сайловчиларига хурсандчилик улашди
Меҳр-саховатни инсонийлик бурчи деб билан депутатларимиз, сайловчилари орасида бўлиб, улар билан дилдан мулоқотлар қилишмоқда, муаммолари билан яқиндан танишиб, бартараф этиш чораларини излаб топишмоқда.
Сайловчисини хурсанд қилиш кундалик одатига айланиб қолган, тиниб-тинчимас боғотлик депутатимиз Майсара Худайбергановани ҳар доим сайловчилари орасида бўлиб, улар дарди билан яшаётганининг гувоҳи бўламиз.
Унинг депутатлик фаолияти, яъни фуқаролар билан мулоқоти, совға-саломлар улашаётган фотосуратлари ижтимоий тамоқларда, канал ва гуруҳларда тез-тез эътиборимизни тортади.
Депутат М.Худайберганова ҳамда партия фаоли С.Машариповалар куни кеча тумандаги “Навбаҳор” маҳалласида яшаётган касалманд, ногиронлар ҳамда “Темир дафтар” рўйҳатида турган аёлларнинг ҳолидан хабар олди.
Депутатимиз тез-тез оиламизга ташриф буюриб кўнглимни тоғдек кўтариб кетади, – дейди Гулбаҳор Раҳимова. – Баъзи пайтларда жуда ҳам меҳрга, эътиборга мухтож бўлиб қоламан. Бугун ҳам шундай бир тушкун аҳволдалигимда М.Худайберганова, С.Машариповалар чеҳраларида табассум билан уйимизга кириб келишди. Уларнинг самимий суҳбатларидан кўнглим кундек ёришди. Ҳаётга бўлган қизиқишим ошиб, яшаш завқини дилдан туйдим.
Бир сўз билан айтганда, кўнгли ўксик юртдошларимизнинг дуосидан барҳаманд бўлаётган фаолларимиз, янада шижоат ва фидойилик билан партиямиз мақсад ва вазифаларини адо этишга бел боғлашмоқда.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг