Янгиликлар 1492
Депутат сайловчиларнинг ижтимоий муаммоларини тинглади
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Маҳмуджон Болтабаев ўз округларидаги аҳоли билан мунтазам учрашув ва мулоқотлар ташкил этиб боради.
Ана шундай халқ билан мулоқотларнинг бири куни кеча Чирчиқ шаҳридаги 13-сон умумтаълим мактабида маҳалла аҳолиси билан бўлиб ўтди.
Мулоқотда депутат М.Болтабаев айни кунда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширлаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган янги қонунлар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ахборот берди.
Учрашув давомида депутат сайловчиларнинг ижтимоий муаммоларини тинглади ва уй-жой коммунал ва таълим билан боғлиқ саволларига жавоб берди.
Аҳоли томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар юзасидан тегишли корхона, ташкилот ва муассасаларга депутатлик сўровлари юбориладиган бўлди.
Фотима САТТОРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг