Янгиликлар 1559
Депутат сайёр қабул ўтказди
Жорий йилнинг 2 ноябр куни Урганч туманидаги "Бободеҳқон" маҳалласида туман кенгаши депутати Г.Матчанова маҳалла фуқаролари учун сайёр қабул ташкил этди.
Қабул давомида Гулнора Бобожонова ва маҳалла аҳолисиннг Янгиланиш кўчасидаги йўлнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолгани боис, йўловчилар муаммоларга дуч келаётгани тўғрисидаги мурожаати депутат томонидан эътиборга олинди.
Дилором Хожиеванинг оилавий можаро бўйича, Зуҳра Бобожонованинг 2010 йилда туғилган қизи Муниса Бегметова туғма юрак етишмовчилиги билан туғилганлиги, қизини операция килиш учун моддий ёрдамга мухтожлиги, Гулимбой Пиримбетовнинг қизи Фазилат Собированинг касалмадлиги, уни довалатиш учун моддий томондан қийналаётгани боис, дори-дармон учун 1 марталик моддий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари депутатнинг диққат марказидан жой олди.
Депутат - Г.Матчанова мурожаатчиларнинг талаб ва истакларини атрофлича ўрганиб, тегишли маслаҳатлар берди ва баён этилган муамоллар юзасидан мутассадди ташкилотларга депутатлик сўровларини жўнатиб, ижросини назоратга олди.
Туманда ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Дилдора ИСКАНДАРОВА,
“Адолат” СДП
Урганч туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг