Янгиликлар 1025
Депутат сайёр қабул ўтказди
Қувасой шаҳрида депутатнинг сайёр қабули ўтказилди. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Д.Меҳмонова иштирокида ташкил этилган мазкур қабулда Қувасой шаҳридаги “Арсиф”, “Қалъача”, “Янгиобод”, “П.Валик”, “Ю.Валик”, “Найман”, “Бўстон” МФЙ аҳолиси мурожаатлари тингланди.
Мурожаатлар асосан субсидия, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви, электр таъминоти ҳамда тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид масалалардан иборат бўлди. Депутат мурожаатларни тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида кўриб чиқди.
Хусусан, қабул давомида келиб тушган 11 га яқин мурожаатларнинг 9 таси жойида ҳал этилди ва 3 таси назоратга олинди.
Мурожаатлар ижобий ҳал этилиши юзасидан масъул ташкилот ва корхона вакилларига тавсиялар берилди.
“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг