Депутат сирдарёликлар ҳолидан хабар олди

11.05.2020 20:05:22

Сирдарёликлар бошига тушган оғир мусибат туфайли кўплар қатори «Адолат» СДП депутатлари ҳам уларга ўз ёрдамларини юборишмоқда. Жумладан, депутат Обиджон Латипов яқинда уч нафар дўсти билан биргаликда Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги мактаб ва коллежларда бўлди.

У ерда ҳодиса жойидан эвакуация қилинган аҳоли вакиллари билан учрашиб, ўзлари билан олиб келган юк автомашинасидаги уй-рўзғор буюмлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишди.

Шунингдек, О.Латипов жабрланган сардобаликлар вакиллари билан суҳбатда бўлиб, маънавий далда ҳам берди. «Муҳими, соғ-омон қолганларинг, халқимизда ажойиб нақл бор: «Бош омон бўлса, дўппи топилади», дейишади-ку, қолаверса, биз сизларнинг ёнингизда туриб, доимо кўмаклашишга тайёрмиз», - дейди депутат.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+