Депутат сўрови: Туман тез ёрдам бўлимида қўшимча яна битта бригада иш бошлади

06.05.2022 11:05:22

Фарғона вилояти Бувайда туман кўп тармоқли поликлиникасининг тез ёрдам бўлими мослаштирилган бинода жойлашган. Унда битта тез ёрдам бригадаси – шифокор, ҳамшира ва ҳайдовчи ишлайди ва ҳудуддаги “Озод”, “Буюк ипак йўли”, “Тоғлиқ”, “Бувайда”, “Алқор”, “Элобод”, “Қиловтепа”, “Бувимозор” ва “ДамариқМФЙларидаги 33 000 нафардан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади.

Туманнинг Бувайда қишлоғида жойлашган мазкур тез ёрдам бригадаси чақириқ сабабли кетганида бинода қоладиган ходимнинг ўзи йўқ. Хизмат кўрсатаётган ҳудудининг энг узоқ масофаси 35 километр. Шундан билиш мумкинки, агарда беморни марказга олиб бориб топшириш зарур бўлиб ёки чақириққа чиққан вақтида яна кимгадир тиббий кўмак  керак бўлса кун бўйи ҳам бўлимга қайтиб келиши душвор. Сутка давомида 32-35 та чақириқлар келиб тушади. Биринчи ёрдам истаб келган беморларни на кутиб олишга ва ёрдам кўрсатишга ходим топилмайди. Бу ҳолат аҳоли ўртасида ноқулайлик туғдириб, ўз вақтида биринчи ёрдам кўрсатилмаслигига олиб келди.

Белгиланган меъёрга кўра, шаҳар жойларда ҳар 10 000 аҳолига, қишлоқ жойларда ҳар 13 000 аҳолига 1 та тез ёрдам бригадаси хизмат кўрсатиши керак. Тумандаги 33 000 нафардан зиёд аҳолига аслида 3 та бригада хизмат кўрсатиши талаб этилади. Бу масала аввал ҳам  маҳаллий ҳокимиятга билдирилган аммо ўзгаришсиз қолганди.

Халқ депутатлари  Фарғона вилоят  Кенгаши депутати  Нодиржон Жумабоев  мазкур масаланинг ижобий ечим топишини сўраб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Х.Мамажоновга депутат сўрови юборди. Мурожаат эътиборсиз қолмай,  ўз натижасини берди. Туман тез ёрдам бўлимига қўшимча яна 1 та бригада бириктирилиб,  фаолиятини бошлади. 10 нафар шифокор, 7 нафар фельдшер ҳамда 3 нафар ҳайдовчи штати очилди ҳамда аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

 

                      “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+