Янгиликлар 2838
Депутат сўровига асосан қишлоққа банкомат аппарати ўрнатилди
Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 24 ва 39-сонли умумий ўрта таълим мактабларида 200 нафардан зиёд педагог ва ишчи ходимлар фаолият юритади. Улар пластик карталаридаги ойлик маошидан кунлик ҳаражатга зарур бўлган нақд пулни ечиш учун туман марказига боришлари зарур эди. Аммо масофанинг олислиги, йўл ҳаражатлари ва навбат кутиш ҳолатлари турли ноқулайликларни юзага келтирарди.
Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Нодир Жумабоев педагог ходимларнинг мурожаатларига асосан, АТБ “Универсал банк” Бувайда филиали бошқарувчиси М.Тошматовга депутатлик сўрови юборди. Талабга асосан Бувайда қишлоғи марказига банк томонидан пластик картадан накд пул ечиб олиш ва коммунал тўлов учун банкомат аппаратлари ўрнатилиб, ишга туширилди.
Эндиликда нафақат педагоглар, балки қўшни маҳаллалар аҳолиси ҳам яратилган қулайликдан фойдаланмоқдалар.
Камола ПОЛВОНОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг