Депутат таклифи сессияга киритилди

18.02.2022 17:02:50

Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашининг 54-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан ўтган йилдаги 2-ярим йилликда амалга оширилган ишларнинг фаолияти, фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг ҳисоботлари тингланди.

 Кун тартибидаги ушбу масалалар юзасидан Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати, «Адолат» СДП аъзоси Мирзохид Абдуқодиров таклифи сессияга киритилди ва кенг муҳокамага қўйилди. Киритилган таклифда оилавий муносабатларда юзага келаётган салбий ҳолатлар, вужудга келаётган эр-хотин ўртасидаги низолар, аёл ва болалар ҳуқуқларининг поймол бўлиши, ажрашиш, алимент ундириш, ажрашган она ва болаларни уй-жой билан таъминлаш каби муаммоларнинг ечими акс этди. Шунингдек, таклиф мазмунида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан никоҳ ва оила муносабатлари билан боғлиқ фуқаролик ишларини кўришда оилаларни сақлаб қолиш, асоссиз ажралишларга йўл қўймаслик, аёллар ва болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида мазкур тоифадаги ишларни кўришда ҳокимият ва маҳалла фуқаролар йиғини вакилларини жалб этган ҳолда ишларни сайёр суд мажлисларида кўрилишга эътибор қаратиш муҳокама этилди.

        Таклиф Кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
"Адолат" СДП Тошкент шаҳар Кенгаши
Матбуот котиби  

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+