Янгиликлар 1207
Депутат таъмирталаб поликлиникада
Кейинги йилларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш долзарб вазифалардан бирига айланди. Айни шу мақсадда амалга оширилаётган ислохотлардан фуқаролар хурсанд.
Андижон туманидаги Март маҳалласида яшовчилар бу борада ташвишда. Сабаби маҳалла ҳудудидаги 1-оилавий поликлиника таъмирталаб, бу масала такрор-такрор кўтарилсада натижа бўлмаяпти. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова сайловчилар талаби билан шу жойда бўлди. Ўрганиш жараёнида мазкур тиббий муассаса талаб даражасида эмаслиги аниқланди.
Муборак Нурматова, МФЙ фаоли:
-Шу йилнинг ўзида Давлатимиз раҳбари аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасида бир неча бор катта йиғилишларда гапирди, вазифаларни белгилаб берди. Биз эса ҳали қишлоғимиздаги оилавий поликлиника қачон замонавий қиёфага кирар экан, деб ўтирибмиз. Ўз вакилимизга айни шу масалада мурожаат қилдик.
Депутат М.Адҳамжонова масалани атрофлича ўрганиб, ижобий ечим топишини билдирди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг