Янгиликлар 580
Депутат ташаббус билан чиқди
Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмалари асосида кейинги йилларда «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» лойиҳаси доирасида ички туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан кўзланган мақсад фуқароларни юртимиз тарихи ва маданияти билан яқиндан таништириш, маданий мерос объектларига бўлган ҳурматини ошириш.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон «Адолат» СДПдан сайланган халқ депутатлари Андижон туман кенгаши депутати Зарифахон Ёқубова ташаббус билан чиқди. Ўз сайловчилари орасида «Менинг юртим ва Ўзбекистон тарихи» шиори остида сўров ўтказди. Унда фаол қатнашган ва юртимиз тарихига қизиқувчиларни аниқлаб, Андижон шаҳридаги тарихий жойларга саёҳат ташкил этди.
Зарифахон Ёқубова. халқ депутатлари Андижон туман кенгаши депутати:
-Ватанимиз тарихини ўрганиш муқаддас қадамжолардан бошланади. Бу ёш ва миллат танламайдиган масала. Шу сабаб биз лойиҳада қатнашиш истагидагиларни чегараламадик. Бугун Андижоннинг Эски шаҳар ҳудуди ва Регистон майдони билан уларни яқиндан таништирдик. Мақсад юртдошларимизда ватанпарварлик туйғусини ошириш.
Тадбир қатнашчилари ўз вакилларининг бу ишидан хурсанд. Саёҳат давомида бир олам таассуротларга эга бўлдилар.
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг