Депутат ташаббуси билан 73 та хонадон тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминланди

13.07.2021 11:07:28

Депутат ҳамиша халқ билан бирга бўлиши, дарди билан яшаши, муаммоларни ҳал қилишда фидойилик кўрсатмоғи лозим.

Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Анвар Нурматов шаҳарнинг “Дукент” маҳалласида нуронийлар билан учрашди.

Учрашув давомида меҳнат фахрийлари, нуроний отахонлар сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган хайрли ишлардан хурсанд эканликларини айтиб, маҳалланинг Истиқбол, Тараққиёт кўчаларидаги сув тармоғи қувури ёрилганлиги туфайли аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда узилишлар бўлаётганлигини юзасидан депутатдан амалий ёрдам беришини сўрашди.

Фуқаролар мурожаати юзасидан депутат А.Нурматов “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ шаҳар бўлимига йўналтирган депутатлик сўрови ижроси таъминланди.  Натижада  395 метр  узунликдаги сув қувури янгиланди. Депутатларнинг саъй-ҳаракати ва ташаббуси билан 73 та хонадон тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминланди.

 

Гўзал ЖЎРАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Ангрен шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+