Янгиликлар 1014
Депутат ташаббуси билан бемор қизнинг операциясига ёрдам берилди
“Адолат” СДПнинг “Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида жойларда депутатлар томонидан халққа беминнат ижтимоий ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.
Жумладан, Мирзо Улуғбек тумани Лашкарбеги маҳалласида истиқомат қилувчи, 2014 йилда туғилган Фотима Шомахматова болалар бош мия фалажи спастик диплегия, сон суякларининг спастик ярим чиқиши GMFSC IV ташхиси сабаб мустақил ўтира олмайди, юра олмайди, чаноқ сон бўғимларида ҳаракатлари чегараланган.
“Адолат” СДПдан сайланган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 9-Салар округи депутати Сухроб Саифназаровнинг ташаббуси билан ушбу бемор боланинг даволаниши учун Россия давлатидан жалб этилган шифокор мутахассиснинг жарроҳлик амалиётига “Эзгу мақсад” фонди маблағлари ҳисобидан 12 миллион сўм тўлаб беришга эришилди.
Фонддагилар Россия давлатидан шифокорни таклиф қилиб, бемор қизалоққа “Эзгу ният” хусусий клиникасида жаррохлик амалиётини ўтказишни ўз зиммасига олишди.
Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг