Янгиликлар 580
Депутат ташаббуси билан бепул тиббий кўрик ташкилланди
Фарғона вилояти Данғара туманида адолатчи депутат Равшан Якубжоновни барча ҳурмат билан тилга олади. Эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган беморларни бепул дори-дармонлар билан таъминлашга кўмаклашиш, мактабларда аъло баҳоларга ўқиётган ўқувчиларни рағбатлантириш каби ибратли ишларни амалга ошириш депутатнинг кундалик турмуш тарзига айланиб қолган.
Тумандаги «Қиялик Қўрғонча» маҳалла фуқаролар йиғинида бугунги кунда 3238 нафар аҳолини истиқомат қилади. Депутат Равшан Якубжонов ташаббуси билан 26-оилавий поликлиниканинг тор доирадаги шифокор- мутахассислари иштирокида «Нуронийлар маскани» да чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
-Тиббий кўрик давомида юрак –қон томир касаллиги, онкологик ва ковид асорати билан боғлиқ турли касалликлар аниқланган 10 нафар фуқароларга вилоят тиббиёт марказларига йўлланмалар берилди ҳамда бошланғич даво муолажалари учун 24 нафар фуқароларга бепул дори –дармонлар тарқатилди, деди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Жасурбек Омонов. – Бундан фуқароларимиз жуда ҳам хурсанд.
Тиббий кўрик шунингдек, маҳалладаги ёши улуғ нуронийлар, таянч тизимида муаммолар туфайли мустақил юра олмайдиган 6 нафардан ортиқ беморлар хонадонларида ҳам ташкил этилди.
-Илойим кам бўлишмасин, -деди Эргашали Қўлдошов. –Ёшинг улғайган сари соғлигимизда муаммолар ҳам кўпайиб борар экан. Бугун шифокорлар тиббий кўрикдан ўтказиб, қон босимим учун зарур дори-дармонларни бепул беришди. Катта раҳмат. Айниқса, ора кунда халқимизни ҳолидан хабар олиб, маҳалламизни муаммоларини ҳал қилиб, мушкулимизни осон қилаётган «Адолат» депутати Равшанжонга ҳам раҳмат.
Тадбир давомида 450 нафардан зиёд фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг